Роналдиньо Ҳиндистонда нималар қиляпти? (видео)

Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси ва 2005 йилги “Олтин тўп” соҳиби Роналдиньо футзал бўйича Ҳиндистон чемпионатининг “Деҳли” ҳамда “Ченнаи” жамоалари ўртасидаги баҳсда 2та ажойиб голга муаллифлик қилди. Таъкидлаш лозимки, 2002 йилги жаҳон чемпиони шу куни “Деҳли” жамоаси шарафини ҳимоя қилди.

Қуйида ушбу ажойиб голларни томоша қилишингиз мумкин:

Маълумот учун, Роналдиньо 2003-2008 йилларда Каталониянинг “Барселона” клубида тўп сурган. У шунингдек фаолияти давомида ПСЖ ҳамда “Милан” каби клубларда ҳам ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!