Роналдиньо: Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2018да ғолиб чиқишига ёрдам беради

Бразилия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо ҳамюрти ва ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг тезроқ жароҳатидан соғайиши ҳамда ЖЧ-2018да термага ёрдам беришини истамоқда.

– Умид қиламанки, Неймар ЖЧ-2018 турнири бошлангунга қадар оёққа туради. У мусобақада иштирок этади ва ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатади. Бу билан Бразилия термасининг ЖЧ-2018 ғолиб чиқишига ишонмоқда, – дея Роналдиньонинг сўзларини  келтиради Sport нашри.

Эслатиб щтаимз, ЖЧ-2018 турнирининг гуруҳ босқичида Бразилия термаси Коста-Рика, Швейцария ва Сербия билан ўйнайди. Турнир 14 июн - 15 июл оралиғида Россияда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!