Роналдиньо ўз вақтида “МЮ”га ўтиши мумкин эди

8 апрель,2017, 17:45 502

Роналдиньо ўз вақтида “МЮ”га ўтиши мумкин эди


“Барселона” клуби ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдиньо ўз вақтида Англия чемпионатида ҳам тўп суришиши учун имконият бўлганлигини маълум қилган. Бразилиялик футболчига ўшанда “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирган экан.

ronaldinho_barcelona

Англиядан таклифлар? У ёқдан келган таклифларни жиддий кўриб чиқмаганман. Мен клубни алмаштиришим мумкин эди, аммо “Барселона” раҳбариятига бўлган ҳурматим сабабли қолганман. Англияда ўйнамаганимдан афсусланмайман. Тўғри, у ерда ҳам катта мувафаққиятларга эришишим мумкин эди, чунки Премьер-лига – фантастик турнир ҳисобланади, – дея Роналдиньонинг сўзларини келтиради FourFourTwo нашри.