
Роналдиньо ва Артета ПСЖга қайтди (фото)
Хабарингиз бор, кеча Франция чемпионати 22-турининг марказий баҳсида ПСЖ ўз майдонида “Монако”ни қабул қилиб, жанговар дурангга эришди. 1:1.
Мазкур баҳсга жаҳон футболининг ёрқин юлдузларидан бири Роналдиньо ташриф буюрди. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи Европадаги фаолиятини айнан Париж клубида бошлаган ва 2000-2003 йилларда шу жамоа шарафини ҳимоя қилган.
– ПСЖ менинг фаолиятимдаги муҳим клублардан бири. Сабаби шу ерда Европадаги карьерамни бошлаган. Мен бу жамоани жуда ҳурмат қиламан ва севаман. Бу ерга қайтиш мен учун муҳим воқеалардан бири, – дейди Роналдиньо.
Бундан ташқари жамоанинг собиқ футболчиларидан бири Микель Артета ҳам таклиф қилинди. У 2000-2002 йилларда парижликлар сафида тўп сурган.
Фикрлар