Роналдо ЖЧ-2018да кимларни фаворитлар дея эътироф этмоқда?

1997 ҳамда 2002 йилги “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланган Роналдо бугун бошланадиган ЖЧ-2018 мусобақаларида қайси терма жамоалар ғолиблик учун асосий даъвогарлар қаторида бўлишини айтиб ўтди.

“Бразилия ва Испания терма жамоалари ғолибликни қўлга кирита оладиган таркибларга эга. Германия ҳам одатдагидек кучли. Шунингдек, Аргентина ҳам...Франция - ёш ва иқтидорли футболчилардан ташкил топган жамоа. Аммо жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш учун кўплаб омилларни ҳисобга олиш керак”, - дейди бразилиялик футбол афсонаси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!