Роналдо: “Олтин тўп”ни Роналдуга беринг

28 май,2017, 17:01 2259

Роналдо: “Олтин тўп”ни Роналдуга беринг

Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдо 2017 йилги “Олтин тўп”ни “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду қўлга киритиши лозимлигини айтиб ўтди.

“Бу йил мен Роналдуни танлайман. Охирги икки йилда у хал қилувчи ролни ўйнамоқда. У ЕЧЛда бир қанча ўйинларда “нуқта”ни қўймоқда ва жамоасини финалга олиб чиқди”, - деб айтиб ўтди “феномен”.

Бундан ташқари Роналдо Месси ва португалиялик юлдузни таққослаб ўтди.

“Иккови ҳам фантастик футболчи. Менга Мессининг тўп билан муомала қилиши ва ундан кейинги ҳаракатлари ёқади. Аммо Криштианунинг статистикасига ҳам бефарқ қараб бўлмайди. Қийин танлов. Ҳар иккиси ҳам мақтовга лойиқдир”, - деб Роналдонинг сўзларини келтириб ўтди АS нашри.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.