Роналдо: Роналду қаерда ўйнаса ҳам Роналду бўлиб қолаверади

Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдо “Реал” етакчиси Криштиану Роналдунинг “Ювентус”га ўтиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

“У “Ювентус”га ўтадими, йўқми буни билмайман. Менимча, у “Реал”да қолади. Мен у билан гаплашмадим ва унинг фикрларини билмайман. Бироқ унга А Серияда ўйнаш қийинчилик туғдирмайди. Испания ва Англиядагидан анча қийин бўлади, аммо, унинг иқтидори бу борада муаммо қолдирмайди.

Ўйлашимча, Роналду қаердан ўйнашни ихтиёр этса, ўша ерда ўйнай олади. Криштиани қаерда ўйнашидан қатъий назар Криштиану бўлиб қолади”, – деб айтиб ўтди Роналдо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!