Роналду - дунёнинг энг сердаромад футболчиси, Месси яна иккинчи ўринда

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Криштиану Роналду Forbes журнали томонидан кетма-кет 4-марта дунёнинг энг сердаромад футболчиси деб топилди.

Айтиш лозимки, португалиялик футболчи йилига 93 млн доллар ишлаб топади. У шуларнинг 58 долларини “Реал”дан маош ва бонус тариқасида олади.

Эътиборлиси, 32 ёшли футболчи бу борада “Барселона”нинг икки футболчиси – Месси ва Неймарни ортда қолдиришга эришди. Мессининг йиллик даромади 80 млн долларни ташкил этса (шуларнинг 50 млн долларини “Басрелона”дан олади), Неймарники 37 млн долларни ташкил этади.

Кучли ўнликдан эса Гарет Бэйл (34 миллион доларов), Златан Ибрагимович (32 миллион доллар), Уэйн Руни (23,6 миллион доллар), Луис Суарес (23,3 миллион доллар), Серхио Агуэро (22,6 миллион доллар), Хамес Родригес (21,9 миллион доллар) ва Поль Погба (21,2 миллион доллар) каби футболчилар жой олишган.

Солиқ хизмати Роналдунинг ишини Мадрид прокуратурасига оширди, улар футболчини жиноий жавобгарликка тортишмоқчи>>>

Роналду ва Марсело Хамесдан қолишни сўради >>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!