Роналду россиялик мухлиснинг паспортига дасхат қўйиб берди (видео)

17 июнь,2017, 18:40 382

Роналду россиялик мухлиснинг паспортига дасхат қўйиб берди (видео)

Португалия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби форварди Криштиану Роналду Конфедерациялар кубогида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига етиб келганидан хабарингиз бор.

Эътиборлиси, 32 ёшли футболчи маҳаллий мухлислар билан учрашув пайтида бир ишқибознинг паспортига дасхат қўйиб юборди. Ушбу футбол ишқибозининг сўзларига кўра ўша пайт унинг ёнида имзо олиш учун паспортидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ бўлган. Бироқ, у футбол тарихидаги энг зўр ўйинчилардан бирининг қўлидан дасхат олганидан ҳурсанд.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси айни дамда Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб турибди ва улар эртага мусобақанинг дастлабки баҳсини Мексика терма жамоасига қарши ўтказишади.