Роналду 31 июль куни суд олдида жавоб беради

20 июнь, 16:10 269

Роналду 31 июль куни суд олдида жавоб беради

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Криштиану Роналду шу йилнинг 31 июль куни солиқлардан бўйин товлаганлиги учун Испания суди олдида кўрсатма беради. Таъкидлаш керакки, португалиялик футболчи 31 июль куни Тошкент вақти билан соат 15:00да суд биносида бўлиши шарт.

Эслатиб ўтамиз, Испания прокуратураси мамлакат солиқ идораларининг кўрсатмаларига асосан 32 ёшли футболчини 2011-2014 йилларда жами 14,7 млн евро солиқдан қочганликда айблаб, бу борада судга даъво аризаси киритган эди.