Роналду: Агар Хамес мендан сўраганида, мен унга "Реал"да қолишни маслаҳат берган бўлардим

2 июнь,2017, 20:35 422

Роналду: Агар Хамес мендан сўраганида, мен унга

Мадриднинг “Реал” клуби етакчиси Криштиану Роналду ўзининг колумбиялик жамоадоши Хамес Родригес ҳақида гапириб ўтди.

“Хамеснинг ўз дунёқараши бор ва биз уни ҳурмат қилишимиз керак. Агар у ўзини бахтли ҳис қилса ва кўпроғини истаётган бўлса унда ўзи учун янада яхшироқ йўлни излаши мумкин. Аммо, у мендан бу ҳақда сўраганида, мен унга “Реал”да қолишни маслаҳат берган бўларди.

Албатта, бу ерда уни ҳамма нарса қониқтираяпти дея олмайман. Энг кераклиси у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишидир. Аммо, булар барчаси шахсий жиҳатлар ҳисобланади.

Хамеснинг салоҳияти “Реал”да ўйнашга етади. Бироқ, унинг ўз фикрлари бор ва барчамиз уни ҳурмат қилишимиз шарт”, - дейди португалиялик форвард Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Хамес Родригес катта эҳтимол билан ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши кутилмоқда. Унга “Манчестер Юнайтед" ва “Бавария” жамоаларидан жиддий таклифлар бўлмоқда.

Зидан финал олдидан “Реал” футболчиларига кино томоша қилдирди 

Роналду Рамосдан маслаҳат олди 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.