Роналду "Атлетико"га қарши баҳсдан сўнг допинг тестдан ўтказилди

5 май,2017, 10:30 1392

Роналду

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ ярим финали доирасида "Атлетико"га қарши баҳсдан сўнг допинг назоратидан ўтказилди.
Таъкидлаш керакки португалиялик футболчи "матрасчилар"га қарши учрашувда хет-трик қайд этдт. Бу эса унинг фаолиятидаги 47-хет-триги бўлди. Аммо, ўйин якунланиши билан Роналду  дарҳол антидопинг тестидан ўтишга мажбур бўлди.
Эслатиб ўтиш лозимки Роналду 2015 йил ПСЖга қарши баҳсдан сўнг ҳам ҳудди гундан допинг тестдан ўтказилган эди. Футболчи шундан сўнг бу борада ўз норозилигни ҳам билдирган.