Роналду: Битта гол “Реал”ни финалга олиб чиқишини билардик

11 май,2017, 13:30 673

Роналду: Битта гол “Реал”ни финалга олиб чиқишини билардик


Мадриднинг “Реал” клуби форварди Криштиану Роналду кеча бўлиб ўтган “Атлетико”га қарши Чемпионлар лигаси ярим финал баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Биз “Атлетико” дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга ташланишини билган эдик ва улар иккита тезкор гол уришни уддалашди. Аммо бизда нисбатан тажрибалироқ жамоа шаклланган эди. Шу куни уриладиган биргина гол бизни финалга олиб чиқишини билган эдик.

– Яна Чемпионлар лигаси финалида ўйнашимдан жуда ҳам бахтлиман. Бу осон бўлмади, бироқ “Реал” буни уддалади. Жамоамиз ушбу мусобақада ғолиб чиқиш учун охиригача курашади. Ўйлайманки, финалда имкониятлар тенг, – дейди португалиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бу сафарги ЕЧЛ финали 3 июнь шанба куни Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.