Роналду Чемпионлар лигаси тарихига кирди

7 декабрь,2017, 16:10 965

Роналду Чемпионлар лигаси тарихига кирди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги турида “Боруссия” Дортмундга (3:2) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, 32 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум ЕЧЛ гуруҳ босқичи барча учрашувларида гол киритган илк футболчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду гуруҳ босқичида жами 9та гол уришга муваффақ бўлди. У буларнинг 4тасини АПОЭлга, 3тасини “Боруссия” Дортмундга ҳамда 2тасини Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби дарвозасига киритган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.