Роналду Европа футболи тарихидаги энг яхши тўпурарлар учлигига кирди

10 июнь, 12:30 1470

Роналду Европа футболи тарихидаги энг яхши тўпурарлар учлигига кирди

Аввал хабар берганимиздек, кеча ЖЧ-2018 саралаши доирасида Португалия терма жамоаси сафарда Латвия мехмони бўлди ва 0:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу куни дубл қайд этган Криштиану Роналду терма жамоа сафидаги голлари сонини 73тага етказиб олди. Унга бу натижани қайд этиши учун 138та учрашув керак бўлди. Эътиборлиси, 32 ёшли ҳужумчи бу борада Европа футболи тарихида терма жамоа сафида энг кўп гол урган футболчилар учлигидан жой олди.

Қуйида кўҳна қитъанинг энг яхши 10та тўпурари билан танишиб чиқишингиз мумкин:

Ференц Пушкаш (Венгрия/Испания) – 89та ўйинда 84та гол ;

Шандор Кочиш (Венгрия) – 68та ўйинда 75та гол;

Криштиану Роналду (Португалия) – 138та ўйинда 72 та гол;

Мирослав Клозе (Германия) – 137та ўйинда 71та гол;

Герд Мюллер (ФРГ) – 62та ўйинда 68та гол;

Робби Кин (Ирландия) – 146та ўйинда 68та гол;

Златан Ибрагимович (Швеция) – 116та ўйинда 62та гол;

Имре Шлоссер (Венгрия) – 68та ўйинда 59та гол;

Давид Вилья (Испания) – 97та ўйинда 59та гол;

Ян Коллер (Чехия) – 91 та ўйинда 55та гол.