Роналду FIFA 18 юзига айланди

5 июнь, 22:25 577

Роналду FIFA 18 юзига айланди

Футбол симульяторлари ишлаб чиқарувчи EA Sports компанияси машхур FIFA 18 ўйинининг дастлабки трейлерини тақдим этди.
Эътиборлиси, ўйиннинг бу сафарги юзи сифатида "Реал" ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду танланган.
Эслатиб ўтамиз, FIFA симульяторининг ўтган йилги версиясида "Боруссия Д" ҳужумчиси Марко Ройс асосий бўлган эди. Ундан аввал эса кетма-кет бир неча йил "Барселона" етакчиси Лионель Месси ўйин муқовасини тўлдирган.