Роналду: Инсонларнинг мен ҳақимдаги асл ҳақиқатни билмай туриб, ёмонлашлари ҳафа қилади

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг шахсий ҳаёти ва инсонларнинг унга бўлган муносабатлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мени инсонлар асл ҳақиқатни билмасдан туриб, мен ҳақимда ёмон фикр билдиришлари ҳафа қилади. Шунинг учун, газета ўқимайман, телевизор кўрмайман.

Улар Криштиану ҳақида фикр билдирар экан, шахсий ҳаётда ҳам, майдонда ҳам хато фикрлар билдиришади. Футбол томондан мени танқид қилишлари безовта қилмайди. Боиси, ўз ҳаракатларим билан уларнинг “оғзини ёпа оламан”. Бироқ баъзида қилмаган ишларим учун ҳам ёмонлайверишади.

Мен авлиё ҳам, ёмон хулқли одам ҳам эмасман. Мени ўзимнинг оилам, онам ва фарзандларим бор”, – деб айтиб ўтди Роналду.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!