Роналду Левандовскига ета олмади. Бироқ…

11 октябрь, 02:04 500

Роналду Левандовскига ета олмади. Бироқ…

Бугун Европа қитъасида 2018 йилги ЖЧ саралашининг гуруҳ баҳслари якунига етди.

Польша терма жамоаси ҳужумчиси ушбу саралаш циклининг энг яхши тўпурарига айланди – 16 та гол. 15 та гол киритган Криштиану Роналду эса польшалик футболчига ета олмади.

ЖЧ-2018 саралаши тўпурарлари(Европа)

  1. Роберт Левандовски (Польша) — 16 (6 та гол пенальтидан)
  2. Криштиану Роналду (Португалия) — 15 (2)
  3. Ромелу Лукаку (Бельгия) — 11 (1)
  4. Андре Силва (Португалия) — 9 (0)
  5. Маркус Берг (Швеция) — 8 (0)

Бироқ гол+пас тизимида Левандовски Роналдудан ортда қолганлигини кўришимиз мумкин.

ЖЧ-2018 саралаши “гол+пас” тизимида энг яхши натижани қайд этган 5   футболчи(Европа)

  1. Криштиану Роналду (Португалия) — 18 (15+3)
  2. Роберт Левандовски (Польша) — 17 (16+1)
  3. Ромелу Лукаку (Бельгия) — 12 (11+1)
  4. Томас Менье (Бельгия) — 12 (5+7)
  5. Кристиан Эриксен (Дания) — 11 (8+3).