Роналду: “Малага” билан ўйин қийин кечишини биламиз

18 май, 10:03 495

Роналду: “Малага” билан ўйин қийин кечишини биламиз

Мадриднинг “Реал” клуби етакчиси Криштиану Роналду кеча бўлиб ўтган “Сельта”га (1:4) қарши баҳсдан сўнг ўз фикраларини билдириб ўтди.

“Ажойиб ўйин. Бугун биз жуда яхши ўйнадик. Лекин, “Малага” билан бўладиган ўйин жуда қийин кечиши аниқ. Биз буни тушуниб турибмиз. Улар ўз майдонида жуда кучли ўйин намойиш этишади. Шунинг учун ҳам биз бу учрашувга фақат ғалаба учун борамиз.

Шу куни бизни фақат ғалаба қониқтиради ва бу бизнинг асосий мақсадимиз. Биз биламиз “Малага” қандай кучга эга эканлигини. Аммо, биз Мадриднинг “Реал”имиз. Биз ҳаммадан зўрмиз ва ушбу совринни қўлга киритишни истаймиз”, - дейди португалиялик футболчи.