Роналду "Манчестер Юнайтед"га қайтишни истамоқда

19 июнь, 08:55 378

Роналду

“Реал”дан кетишга қарор қилган Криштиану Роналду фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.

Хабарларга қараганда 32 ёшли футболчи агенти Жорже Мендешга собиқ жамоасига қайтиши учун барча керакли ишни қилишини сўраган.  Айтиш лозимки, ПСЖ клуби Роналдуни олиб келиш учун пулни аямоқчи эмас. Бироқ, якуний қарорни барибир футболчининг ўзи қабул қилади.

Sky Sports нашрининг маълум қилишича, португалиялик футболчи чиндан ҳам “МЮ”га қайтишни истамоқда. Бироқ, “қизил иблислар” раҳбарияти бунга кўп ҳам ишонишмаяпти. Боиси, клуб Роналдуни яна “Реал”да қолишидан ҳавфсирамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2003-2009 йилларда айнан “Манчестер Юнайтед” сафида тўп сурган ва клуб билан 9та совринни қўлга киритган. Футболчи ўзининг биринчи “Олтин тўп”ини ҳам айнан манкуанликлар сафида қўлга киритганини эслатиб ўтиш лозим.