Роналду: Мессининг ҳаракатларини ҳайрат билан томоша қиламан

1 июнь,2017, 14:00 464

Роналду: Мессининг ҳаракатларини ҳайрат билан томоша қиламан

Мадриднинг “Реал” клуби етакчиси Криштиану Роналду ўзининг “Барселона” форварди Лионель Мессига нисбатан қандай муносабатда эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Мен кучли футболчиларнинг ўйинларини кузатишни ёқтираман. Месси ана шундайлардан бири. Унинг ҳаракатларини ҳайрат билан томоша қиламан.

Биз ўзаро илиқ муносабатдамиз ва бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Тўғри, биз бир-биримизникига меҳмонга бормаймиз ёки бирга тушлик қилмаймиз. Уни дўстим деб атамаган бўлардим. Лионель – бу шунчаки ҳамкасбим, рақибим эмас”, - дейди португалиялик футболчи Sport.es нашрига берган интервьюсида.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.