Роналду: Облак бўлмаганда...

3 май, 03:11 969

Роналду: Облак бўлмаганда...

“Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду“Атлетико”га қарши(3:0) баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бутун жамоани тарбиклаш лозим. Биз учрашув бошидан сўнггига қадар яхши ўйин намойиш  этдик ва ғалабага хақли эдик. Облак бўлмаганда, бунданда кўп киритишимиз мумкин эди.

Мен бугун 3 та тўп киритганимдан ва “Реал” сафида 400 та гол урганимдан хурсандман. Жавоб баҳси олдидан яхши имкониятга эга бўлдик. Бироқ хали ҳеч нарса хал бўлмади. “Атлетико” – кучли жамоа.

Мен мухлислардан менга нисбатан хуштакбозлик қилмасликларини сўраган бўлар эдим. Шунда мен сўнгги кучимгача ҳаракат қилишда давом этаман”, - деб айтиб ўтди португалиялик футболчи.