Роналду “Олтин тўп”ини “кўз-кўз” қилган ўйинда “Реал” йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

1029

Роналду “Олтин тўп”ини “кўз-кўз” қилган ўйинда “Реал” йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

Кеча Испания Ла лигасида 15-тур ўйинлари давом эттирилди. Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида “Севилья”ни қабул қилди.

Учрашув олдидан мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду куни кеча қўлга киритган 5-“Олтин тўп”ини мухлислар қаршисида намойиш этди.

Бевосита, ўйинда эса у 2 та гол киритишга муваффақ бўлди ва “Реал”нинг 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабасига ўз хиссасини қўшди.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.