Роналду: Паспортимдаги ёшни аҳамияти йўқ. Мен ўзимни болакайдай ҳис этмоқдаман

4 июнь,2017, 10:41 982

Роналду: Паспортимдаги ёшни аҳамияти йўқ. Мен ўзимни болакайдай ҳис этмоқдаман

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча “Ювентус”га қарши ЕЧЛ финалида дубль қайд этди ва жамоасининг ғалабасига ўзининг муносиб хиссасини қўшди. Учрашувдан сўнг эса Роналду ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен жуда хурсадман. Паспортдаги ёш – бу шунчаки рақамлар. Мен ўзимни болакайдай хис этмоқдаман.

Мен яна бир буюк мавсумни ўтказдим. Биз шерикларимиз билан бирга иккита совринии қўлга киритдик ва дубль қайд эта олдик. Бу менинг фаолиятимдаги энг яхши даврлардан бири бўлди.

Финал тенг курашлар остида ўтди. Айниқса, биринчи бўлимда “Юве” ажойиб ўйнади. Ҳужумлар қилди. Бироқ иккинчи бўлимда биз супер ўйин намойиш этдик. Билишимча, бу “Реал”нинг мавсум давомида ўтказган энг яхши иккинчи тайми бўлди. Бутун турнир давомида 3 та тўп ўтказган жамоа билан ўйинда чемпион бўлиш, жуда қийин”, – деб португалиялик юлдузнинг сўзларини келтириб ўтди УEФА расмий сайти.