Роналду: Португалияга ҳеч ким ишонмаганди

21 март,2017, 18:20 768

Роналду: Португалияга ҳеч ким ишонмаганди

 

Португалиянинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси номига сазовор бўлган "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду совринни қўлга киритганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- 2016 йил мен учун ҳар томонлама омадли келди, - деди Криштиану Роналду. - Ютуқларимни қўлга киритишимда кўмаклашган "Реал"даги ва Португалия терма жамоасидаги дўстларимга раҳмат айтаман. Европа чемпионатида Португалияга ҳеч ким ишонмаганди. Охир-оқибат биз ютиб чиқдик.

Ўтган йили Криштиану Роналду "Реал" жамоаси таркибида Европа чемпионлар лигаси ва Португалия терма жамоаси билан бирга Европа чемпионатида ғолиб чиқди. Бундан ташқари, "Олтин тўп" соврини ва ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси унвонига эга чиқди.

SPORTS.uz