Роналду: Раҳмат, Қозон!

15 июнь, 09:15 310

Роналду: Раҳмат, Қозон!

Португалия терма жамоаси Конфедерациялар кубогида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига етиб келгани ҳақида хабар берган эдик. Португалияликлар Лиссабондан Татарbстон пойтахтига чартер рейс орқали учиб келишди.

Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси Қозон шаҳрига етиб келди

Криштиану Роналду ўзининг «Instagram»даги саҳифаси орқали «Раҳмат, Қозон», – деб ёзиб қолдирди.

Уларни аэропортда 100 га яқин мухлис кутиб олган эди.

Маълумот учун, Конфедерациялар кубогидаги илк ўйинини Португалия термаси Мексика терма жамоасига қарши ўтказади.

SPORTS.uz интернет ахборот портали ўз одатига кўра, катта мусобақаларни кенг кўламда ёритиб боради. Ушбу ёзда бўладиган Конфедерациялар кубоги-2017 баҳсларни ҳам сайтимиз ижодкорлари сизларга тезкор тарзда етказиб боришни ўз олдига мақсад қилган. Бизни  кузатишда давом этинг!