Роналду Рамосдан маслаҳат олди

“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Fox Sports”га берган интервьюсида Серхио Рамос билан Конфедерациялар кубоги борасида маслаҳатлашганини айтиб ўтди.

“Мен таътилга чиқмайман ва Конфедерациялар кубогида иштирок  этаман. Бу турнирда мен олдин иштирок этмаганман. Мен Рамос билан бу борада маслаҳатлашдим. Унинг айтишича, бу қизиқарли турнир. Ҳар холда Рамос Конфедерациялар кубогида ўйнаган ва буни билади.

Энди тушундимки, бу мухим турнир ва Португалия термаси илк бор мазкур мусобақада иштирок этади”, – деб айтиб ўтди Роналду.

Маълумот учун, Португалия терма жамоаси А гуруҳида Россия, Янги Зеландия хамда Мексика термалари билан кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!