624 0

Испания чемпионати 37-турида “Реал Мадрид” ўз майдонида “Севилья”ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур ўйинда Криштиану Роналду дубль қайд этиб, Мадрид клуби сафидаги голлари сонини 400 тага етказди.

Португалиялик футболчи ушбу натижани қайд этиши учун 391 ўйин керак бўлди. Шунингдек, у жами 107 та голли пас, 42 та хет-трик қайд этган. “Реал” сафида Роналду 13 та совринга эга чиқди.

“Реал”даги фаолияти давомида 32 ёшли форвард 60 та турли клубга гол урган, энг кўп голини айнан “Севилья” дарвозасига киритган. Андалусияликларга қарши 17 ўйинда ҳужумчи 24 та гол киритган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98