Роналду "Реал"дан кетишга икки ой олдин қарор қилган

17 июнь,2017, 10:55 677

Роналду

Аввал хабар бергенимиздек “Реал” клуби етакчиси Криштиану Роналду мадридликлар сафидан кетишни режалаштирмоқда. Эътиборлиси, португалиялик футболчи ўзининг агенти Жорже Мендешдан бундан икки ой муқаддам ўзига бошқа жамоа топишни сўраган.

Испания солиқ идораларининг ўзига нисбатан қилаётган айбловлари пайтида “Реал”нинг етарлича қўллаб-қувватламаганидан ранжиган Роналду шу қарорга келган. AS нашрининг маълум қилишича, футболчи келтирилган зарарни тўлашдан қочмқочи эмас, муаммо мавжуд қонун ҳужжатларига ўзгартиш киритилиши мумкинлигида.

Агент Жоржо Мендешнинг сўзларига кўра у Роналдудан бу қарорbни ЕЧЛ финали ўтгунига қадар эълон қилмасликни илтимос қилган ва бунга кўндирган.