892

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Криштиану Роналду кеча бўлиб ўтган ЕЧЛ финалидан сўнг “қироллик клуби”дан кетиши мумкинлигига шаъма қилди.

“Реал” сафида ўйнаш жуда ёқимли. Келажагим ҳақидаги саволларга яқин кунларда жавоб бераман. Ҳозир эса ўзимиз ёзган тарихдан завқланишимиз керак”, - дейди 33 ёшли португалиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Роналду кеча фаолияти давомида бешинчи марта Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.

Sports.uz 2018