Роналду "Реал"дан кетмоқчи, Перес эса бунга қарши

14 ноябрь,2017, 17:00 323

Роналду

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси  Криштиану Роналду жорий мавсум якунлангач жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг маълум қилишича 32 ёшли португалиялик футболчи ушбу масалада “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес билан гаплашган. Бироқ, клуб раҳбари футболчининг ушбу қарорига қарши ва уни ҳеч қаерга қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.