Роналду Топ-6 чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб олди

30 апрель,2017, 09:32 785

Роналду Топ-6 чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб олди

Хабарингиз бор кеча Испания чемпионатининг 35-турида "Реал" ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Эътиборлиси, учрашувнинг 27-дақиқасида "қироллик клуби" етакчиси Криштиану Роналду рақиб дарвозасини ишғол этиб, яна бир тарихий кўрсатгични қайд этди. Анқироғи, португалиялик футболчининг "Валенсия" дарвозасига киритган голи у тўп сурган Европа миллий чемпионатларида киритган 367-голи бўлди. Унга бу натижани қайд этиши учун 483та ўйин кифоя қилди. 

Таъкидлаш керакки, Криштиану бу борада машхур инглиз футболчиси Жимми Гривзани ортда қолдиришга эришди. Гривза 568та баҳсда 366 маротаба рақиблари дарвозасини ишғол эта олган эди.

Маълумот учун, Роналду 367та голнинг 3тасини "Спортинг" сафида, 84тасини "Манчестер Юнайтед" сафида ва қолган 280тасини "Реал" сафида киритган.