Роналду Зидан ва Рональдиньолар қила олмаган ишни қила оладими?

Мадриднинг «Реал» хамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду бу мавсум мадридликлар сафида ЕЧЛда ғолиб чиқди.

Роналду агарда Португалия билан Россияда ўтадиган Конфедерациялар кубогида ғолиб чиқса, бир йилда ҳам ЕЧЛ, Конфедерациялар кубоги ва Жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилган футболчи бўлиши мумкин.

Бугунги кунга қадар бир йилда ушбу уччала совринни ҳеч бир футболчи қўлга кирита олмаган. Агарда, Криштиану Роналду Россияда ўтадиган ушбу нуфузли мусобақада ғолиб чиқса, ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилиши кутилмоқда.

Роналдиньо, Зидан, Вилли Саньол хамда Биксент Лизаразюлар бундай имкониятга яқин келишган. Бироқ улар учинчи совринни қўлга кирита олишмаган.

Зидан хамда Роналдиньолар ўз термалари билан Конфедерациялар кубогида ғолиб чиқиб, Жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлишган бўлсалар, айнан ўша йилда ЕЧЛни қўлга кирита олишмаган.

Саньол хамда Лизаразюлар эса Франция термасида сафида Конфедерациялар кубоги, «Бавария» билан ЕЧЛда гўлиб чиқишган. Аммо шахсий совринларни юта билмаган.

Кўрамиз, Роналду буни уддалай олармикан?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!