Роналду америкалик аёлдан эгизак ўғил кутмоқда

12 март, 12:21 1368

Роналду америкалик аёлдан эгизак ўғил кутмоқда

 

"Реал" ва Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду тез орада яна фарзандли бўлади.

Бу гал ҳам портагулиялик футбол юлдузи фарзандларини дунёга келтиришни сунъий йўл билан суррогат она ёрдамида амалга оширади. Криштиану Роналду кутаётган эгизак ўғил болаларнинг онаси АҚшда истиқомат қилмоқда ва у ҳомиладорликнинг сўнгги босқичида экани маълум бўлди.

Туғуруқдан сўнг Криштиану Роналду эгизакларни Мадридга кўчиртириб келади.

Роналдунинг етти ёшли тўнқич фарзанди ҳам суррогат она ёрдамида туғилган.

Криштиану Роналдунинг ўзи 23 ёшли Жоржина Родригес билан яқин муносабатда. Улар 2018 йилнинг ёзида турмуш қуришни режалаштиришган.

SPORTS.uz