Роналду бир йўла 3 та рекорд ўрнатди

3 май, 02:10 899

Роналду бир йўла 3 та рекорд ўрнатди

Мардиднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ ярим финалида “Атлетико”га қарши баҳсда бир йўла 3 та рекордни янгилади.

Роналдунинг бугунги баҳсдаги дастлабки голи ЕЧЛ плей-офф босқичида киритилган 50-гол бўлди. Шу вақтга қадар хали ҳеч ким плей-оффда 50 та гол киритишнинг уддасидан чиқмаган эди.

Бугунги ўйиндаги иккинчи гол эса Криштианунинг яна бир рекордни “қулатиш”ига олиб келди. Иккинчи гол португалиялик юлдузнинг ЕЧЛ ярим финалларида киритган 12-голи эди ва Роналду бу борада Альфредо Ди Стефанони ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Учинчи гол киритганидан сўнг эса Роналду ЕЧЛ плей-оффининг кетма-кет икки баҳсида “хет-трик” қайд этган дастлабки футболчига айланди. Ёдингизда бўлса, “Бавария”га қарши Мадридда кечган баҳсда(4:2) ҳам Роналду “хет-трик” қайд этган эди.