Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси Қозон шаҳрига етиб келди

15 июнь, 03:55 397

Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси Қозон шаҳрига етиб келди

Амалдаги Европа чемпионлари ҳисобланган Португалия терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штаби Конфедерациялар кубогида иштирок этиш учун Россияга етиб келди.

Улар кеча тунда Қозон шаҳридаги халқаро аеропортнинг махсус терминалидан ўтишди. Таъкидлаш керакки Португалия терма жамоаси таркибида дунёнинг энг машҳур футболчиларидан бири Криштиану Роналду ушбу мусобақада иштирок этиш учун келди.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчилар мусобақанинг "А" гуруҳидан ўрин олишган. Улар дастлаб 18 июнь куни "Казань Арена"да Мексика термасига қарши, кейинчалик эса Москвадаги "Спартак" стадионида мезбон Россия терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Португалия гуруҳнинг сўнгги турини 24 июнь куни "Санкт-Петербург Арена"да Янги Зелландия терма жамоасига қарши ўтказади.