Роналду бошчилигидаги "Реал" футболчилари Бенземани йўқотмоқчи

22 март, 15:35 931

Роналду бошчилигидаги

 

 

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ҳимоясида бўлган франциялик ҳужумчи Карим Бенземанинг жамоадошлари билан муносабати салбий томонга ўзгариб бормоқда. "Реал" футболчилари бош мураббий ўз ҳамюртига кўп ён босаётганидан норози бўлишмоқда.

Жамоа етакчиси Криштиану Роналду ҳам Карим Бенземани қулай вазиятларда унга тўп оширмаётганликда айблади. Роналдунинг айтишича, "Барселона" ҳар бир футболчи Лионель Мессини гол урадиган вазиятга олиб чиқишга ҳаракат қилади. "Реал"да эса Бензема Роналдунинг гол уришига ёрдам бермаяпти.

"Реал" раҳбарлари эса айни пайтда Карми Бенземага янги шартнома таклиф қилиш борасида иш олиб бормоқда.

SPORTS.uz