Роналду бугун икки рекорд ўрнатди

19 апрель,2017, 03:18 1246

Роналду бугун икки рекорд ўрнатди

“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ чорак  финал жавоб учрашувида “Бавария”га қарши баҳсда “хет-трик” қайд этди. Бу Роналдунинг ЕЧЛда киритган 99, 100 ва 101 голлари эди.

Шу тариқа португалиялик футболчи ЕЧЛда 100 та гол киритишни уддалаган дастлабки футболчига айланди. Уни таъқиб этиб келаётган “Барселона” форварди Лионел Месси ҳисобида эса 94 та гол мавжуд.

Бундан ташқари Роналду “Сантьяго Бернабеу”да энг кўп гол киритган “Реал” футболчисига айланди. Бугун Роналду “Реал”нинг уй стадионида ўзининг 211, 212 ва 213-голларини киритди ва бу борада Криштиану Альфредо Ди Стефано(210 та гол)ни ортда қолдирди.

Ўтган ҳафта эса Роналду еврокубокларда 100 лик довонидан ошган илк футболчи бўлган эди.