Роналду бугунги машғулотларда иштирок этмади

19 июнь, 14:15 204

Роналду бугунги машғулотларда иштирок этмади

Мадриднинг «Реал» клуби хамда Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Криштиану Роналди термасининг бугунги машғулотларида иштирок этмади.

Машғулотларда бугун Мексика билан ўйнаган футболчиларнинг деярли барчаси иштирок этмади. Фақатгина Куарежма хамда заҳирадан майдонга туширилганлар ва заҳирада қолдирилган футболчилар машғулот ўтказишди.

Бугун Тошкент вақти билан 18.00 да Португалия термаси Россия билан ўйинга тайёргарлик кўриш учун Москва шаҳрига учиб кетади.