Роналду даромад топиш бобида Мессини ортда қолдирди

28 март, 08:42 548

Роналду даромад топиш бобида Мессини ортда қолдирди

 

France Football нашри 2016/17 йилги мавсумда энг кўп даромад топган футболчилар рейтингини эълон қилди.

Рўйхат футболчининг маоши, бонуслари ва рекламадан тушадиган даромадини инобатга олган ҳолда тузилган.

Футболчилар орасида Португалия терма жамоаси ва “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду биринчи ўринни эгаллади. У жорий мавсумда 87,5 млн евро ишлашга улгурди.

Иккинчи ўриндан “Барселона” клуби ва Аргентина термаси етакчиси Лионель Месси (76,5 млн евро) жой олди. Кучли учликка бразилиялик иқтидорли ҳужумчи, “Барселона”нинг яна бир аъзоси Неймар кирди (55,5 млн евро).

“Реал” ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл (41 млн евро) ва “Хэбэй Чайна Форчун” аъзоси Эсекьель Лавесси (28,5) мос равишда 4–5 ўринларни эгаллади.