Роналду эгизак фарзандли бўлди

11 июнь, 12:45 1730

Роналду эгизак фарзандли бўлди

Португалия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби форварди Криштиану Роналду яқинда эгизак фарзандли бўлди. Бу ҳақда SIC Noticias хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича ушбу икки фарзандни суррогат она дунёга келтирган. Айтиш керакки, Роналду ўғлига Матео қизига эса Ева деб исм қўйган.

Хабарларга қараганда эгизаклар 8 июнь куни дунёга келган. Роналду эса айни дамда Португалия терма жамоаси йиғинида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи биринчи фарзандига Жуниор деб исм қўйган эди ва у ҳозир олти ёшда. Айтиш керакки, 2010 йилда туғилган Жуниорни ҳам суррогат она дунёга келтирган.