Роналду энг зўр тўпурарлар сафига қўшилди

 

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Швецияга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўз мамлакати бош жамоасидаги 71-голига муаллифлик қилди.

Швеция дарвозасига урилган гол Криштиану Роналдунинг ўз мамлакати терма жамоаси учун энг кўп гол урган дунёнинг энг зўр 10-тўпурари сафига қўшди. Айни пайтда Роналду Германия терма жамоаси ҳужумчиси Мирослав Клозе билан бир қаторда турибди.

Олдинда Роналдуни 75 та гол урган Кувайт тўпурари Башар Абдулла ва 77 та гол муаллифи бўлган Пеленинг натижалари кутиб турибди.

Жаҳон футболида терма жамоа таркибида энг кўп гол урган ҳужумчи эронлик Али Даеи ҳисобланади. Али Эрон терма жамоасида 149 та учрашувд 104 маротаба тўп киритган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!