Роналду “ерликман” деса, “Ювентус” футболчиси “ўзга сайёралик”лиги айтилди

11 май, 22:10 974

Роналду “ерликман” деса, “Ювентус” футболчиси “ўзга сайёралик”лиги айтилди

“Ювентус” клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи жамоадоши Дани Алвесни “ўзга сайёралик” деб атади.

“Алвес – ўзга сайёралик. Фақатгина кучли футболчиларгина бизнинг жамоага киришиб кетиши учун ўз ўйин услубини ўзгартира олади. Дани буни эплади. Унга итальян футболи ва “Ювентус”нинг ўйин услубига мослашиши учун вақт керак. Аммо у ҳозир ажойиб формада”, - деб футболчининг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди Goal нашри.

Қайд этиш жоиз, Дани Алвес “Монако”га қарши икки баҳсда икки голга ассистентлик қилди ва ўз исмини бир бор таблога ёздириб қўйди.

Бундан бироз илгари эса, “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду унга нисбатан ишлатиладиган “ўзга сайёралик” иборасига фикр билдирар экан, у бундай эмаслигини айтиб ўтган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.