Роналду фаолияти давомида 2-марта заҳирадан майдонга тушиб гол урди

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду кеча ЖЧ-2018 саралаши доирасида бўлиб ўтган Андоррага (2:0) қарши баҳсда Желсон Мартиншнинг ўрнига заҳирадан майдонга тушиб, 63-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди.

Қизиғи шундаки, ушбу гол 32 ёшли футболчининг терма жамоа сафида заҳирадан майдонга тушиб урган 2-голи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану бундан аввал 2004 йилги Европа чемпионатида Греция (1:2) терма жамоаси дарвозасини заҳирадан тушиб ишғол этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!