Роналду фаолиятидаги 900-учрашувни ўтказди

 

Португалия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду профессионал фаолиятидаги 900-учрашувни ўтказди.

Мисрга қарши (2:1) ўртоқлик ўйини 33 ёшли футболчи учун юбилей беллашуви бўлди. Мазкур ўйинда Роналду 92 ва 94-дақиқаларда гол киритиб, жамоасига ғалаба келтирди.

Роналду “Реал” сафида 429, “МЮ” таркибида 292, “Спортинг” либосида 31 ҳамда Португалия термаси сафида 148 учрашув ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!