Роналду финалдан сўнг нималар деди?

4 июнь,2017, 03:41 944

Роналду финалдан сўнг нималар деди?

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа Чемпионлар лигаси финалида “Ювентус”(4:1) мағлуб этилганидан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“ЕЧЛ ва Ла лигадаги ғалаба – мавсумнинг ажойиб ниҳояси. Бизда яна рекорд ҳам бор – ЕЧЛда кетма-кет икки йил ғолиб чиққан илк жамоа. Бундан ташқари, бу турнирнинг энг яхши тўпурари ҳам бор. Яна нимани исташим мумкин?

Мен фаолиятимдаги ушбу унитилмас даврдан завқланишни истайман. Сўнгра бор эътиборимни терма жамоага қаратаман” – деб айтиб ўтди португалиялик юлдуз ўйиндан сўнг.