Роналду ғазаби қўзиган бўлса-да, Зиданга бош кўтаролмади

19 март, 22:35 824

Роналду ғазаби қўзиган бўлса-да, Зиданга бош кўтаролмади

 

Футбода ўзига ишонган футболчиларнинг аксарияти ўйиндан захирага олинган ҳолатдан норози бўлади. Норозиликнинг изҳор этишнинг энг оддий ва жўн усули майдонни тарк этаётганда бундай қарорга келган бош мураббийнинг қўлини сиқиб қўйишдан бош тортиш орқали бўлади.

Испания чемпионатининг навбатдаги турида "Реал" етакчиси Криштиану Роналду ўйин давомида Искога жойини бўшатиб беришга мажбур бўлди.

- Нега яна мен? - деди Криштиану Роналду норозилигини изҳор қилиб.

 

Гарчи бу ҳолатда ғазаби қўзиган бўлса-да, футболчи бош мураббий Зинедин Зидангнинг қўлини сиқиб қўйишдан бошқа имкон тополмади.

- Роналдуни ҳам ҳар қандай футболчи каби захирага олиш мумкин, - деди Зинедин Зидан. - У кўп куч сарфлади ва унга дам беришга қарор қилдим.

Криштиану Роналду бир неча маротаба захирага олингани ёқмаганини изҳор қилган эди.

SPORTS.uz