Роналду ҳам бугун "Реал"га ёрдам бера олмайди

Аввал хабар берганимиздек Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич ва дарвозабони Кейлор Навас бугун бўлиб ўтадиган “Леванте”га қарши баҳсда иштирок этишмайди.

“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан яқиндагина терма жамоалари таркибида муҳим ўйинларда иштирок этиб қайтган хорватиялик ва коста-рикалик футболчиларга дам беришга қарор қилган.

Шунингдек ушбу баҳсда жамоанинг португалиялик етакчиси Криштиану Роналду ҳам иштирок эта олмайди. Боиси, унинг дисквалификацияси ҳали тугамади.

Бугун Тошкент вақти билан соат 16:00да старт оладиган учрашувга Зидан қуйидаги футболчиларни қайдномага киритди:

Дарвозабонлар: Касилья, Лука

Ҳимоячилар: Карвахаль, Вальехо, Рамос, Начо, Марсело, Тео

Ярим ҳимоячилар: Кроос, Касемиро, Льоренте, Асенсио, Иско, Ковачич, Себальос

Ҳужумчилар: Бензема, Бэйл, Лукас Васкес

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!