Роналду икки ҳафта ичида Россияда қандай каромат кўрсатди?

29 июнь, 19:41 717

Роналду икки ҳафта ичида Россияда қандай каромат кўрсатди?

Криштиану Роналду Конфедерациялар кубогига жуда ҳам ажойиб формада етиб келди. Бугун биз унинг Россияда ўтаётган ушбу турнирда ва майдон ташқарисида нималар қилганини бирма-бир санаб ўтамиз.

Қозон шаҳридаги уйда унинг тасвири туширилган граффитини кўрди

Португалия терма жамоаси тўҳтаган меҳмонхонанинг рўпарасидаги уйда айнан Криштианунинг тасвири туширилган ажойиб граффити ишланган эди. “Мен бу портретни кўрдим. Шунчаки ажойиб”, – деб баҳо берга эди унинг термадаги шериги Андре Силва.

Ушбу шаҳарга рааҳмат айтди

Роналду ўзининг “Instagram”даги саҳифасида жуда қисқа ва лўнда тарзда ушбу шаҳарга раҳмат айтди – Тhanks Kazan.

Паспортга дастхат қўйиб берди

Қозон шаҳрида амалиёт ўтаётган талаба Никита Смирновнинг паспортига ўзининг дастхатини қўйиб берди. Яна денг, “Оилавий аҳволи” деган саҳифасига.

Конфедерациялар кубоги регламентини бузди

Ушбу турнир регламентига биноан ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган футболчи матбуот анжуманига ташриф буюриши шарт. Бироқ португалиялик юлдуз бундай қилмади. У жароҳат олди ва махсус микст-ҳудудда журналистлар билан мулоқот қилди. Бу вақтда эса шифокорлар унинг тиззасини даволаш билан банд эди.

10 ёшли ногирон қизни хурсанд этди

Бу ходиса Россия – Португалия ўйини олдидан юзага келди. Ўйин олдидан Криштиану ногиронлар аравачисида 10 ёшли Полина Хайреддиновани майдонга етаклаб чиқди. Сўнг, Роналду қизалоқни ўпди ва ўзининг спорт либосини унга совға қилди.

Россия/СССР термасига меҳмонда гол урган илк португал бўлди

Россия билан ўйинга қадар Португалия терма жамоаси ушбу мамлакат терма жамоаси билан меҳмонда ўтган ўйинларда умуман гол кирита олмаган эди. Роналду ушбу нохуш анъанага барҳам берди.

“Гол+пас” тизимида 800-очкосини қўлга киритди

Бу натижа ҳам Россия билан баҳсдан сўнг юзага келди. Мезбонлар дарвозасига киритилган голдан сўнг Криштиану ҳисобидаги голлар сони 603, ассистентликлари эса 197 тага тенг бўлди ва “гол+пас” тизимида 800-очкосига эга бўлди.

Месси ета олмаган яна бир рекорд қайд этди

Роналду кетма-кет 8 та катта турнирда гол урган илк футболчи бўлди. 4 та Европа чемпиоанти, учта ЖЧ ва битта Конфедерациялар кубоги шулар жумласидан. Бир йилдан сўнг эса ушбу рекорд яна янгиланса, ажаб эмас.

Ўзига берилган совринни шеригига туҳфа этди

Янги Зеландияга қарши кечган ўйиндан сўнг Роналдуни мухлислар учрашувнинг энг яхши футболчиси  деб топишди. Криштиану эса мазкур ўйинда гол урган ва шу билан бирга жароҳат олган жамоадоши Бернарду Силвага ушбу совринни топширди.

Португалия термаси лагерини тарк этишини маълум қилди

32 ёшли футболчининг бир неча кун аввал суррогат онадан бўлган эгизак фарзандлари дунёга келганди. Роналду буни тасдиқлади ва уларни кўриш мақсадида Португалия термаси лагерини тарк этадиган бўлди.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади