Роналду кечаги медални маҳбубаси – Жорджинага тухфа этди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг маҳбубаси – Жорджина Родригес кечаги финал ўйинидан сўнг тақдирлаш маросимида Роналду учун берилган медални тақиб, омма олдида кўз-кўз этди. Қайд этиш жоиз, медални шахсан Роналдунинг ўзи унинг бўйнига тақиб қўйди.

“Миллениум” стадионида ўтган тақдирлаш маросимида Жорджинадан ташқари Роналду билан бирга унинг онаси Долореш Сантуш хамда унинг ўғли ҳам иштирок этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!